

Кенеди 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида "Хетафе"да ўтказади.
"Флуминенсе" тарбияланувчиси Лондон клубига 2016 йилда ўтган эди. "Аристократлар" эса уни "Уотфорд" ва "Ньюкасл" клубларига ижарага берган эди.
"Челси" устози Фрэнк Лэмпард Кенедига ишонч билдирмаяпти. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Кенедининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва шу сабабдан жамоадан кетиш ҳаракатига тушиб қолган.



