UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Абдухолиқ Қурбонов: "ПРО-Лига ўйинлари ҳам марказлашган холда ўтказиш фикрига қарши эмасман"  0 09:4040 ёшигача майдонда жавлон урган Абдумажид Тоиров 46 ёшга тўлди  0 09:20Сеск Фабрегас: "Сиз биз учун ҳақиқий ойнасиз"  1 09:00Сайтимиз асосчиларидан бири бугун бир ёшга улғайди  5 08:55АПЛга чиқиш учун плей-офф. "Брентфорд" - "Фулхэм" 1:2  1 08:40Скотт Паркер: "Фулхэм"ни олдинга силжиши мени хурсанд қилади"  0 08:20Каземиро: "Бэйл яхши ҳолатда эмас"  2 08:00Озарбайжонда туғилиб, афғон урушида қатнашиб, Ўзбекистонда қадр топган Абрамов бугун 58 ёшга тўлди   32 07:40Самир Ханданович: "Европа Лигасида максимал имкониятдан фойдаланамиз"  1 07:20"Бухоро"да руминиялик мураббий иш бошлади  7 07:00ПРО-Лига. Шохруҳ Абдураҳмонов: "Динамо" шу мавсумнинг ўзидаёқ Суперлигага қайтишни мақсад қилган  2 02:30АПЛга йўлланма олган сўнгги жамоа номи маълум бўлди  8 02:00Olamsport: Хабибнинг Ўзбекистон герби туширилган футболкаси, Майк Тайсон рақибини нокаут қилмоқчи   0 01:30Кучли портлашдан азият чеккан ливанликларга ҳамдардлик билдирамиз!  9 00:53Стул атрофида нишонланган гол, Лушан, Бобоев, "Бунёдкор" ҳақида - Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган тунислик ягона легионер Шакер Зуаги билан интервью  7

Ла Лига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 1:2 (Матнли трансляция) Янгиликлар

Ла Лига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 1:2 (Матнли трансляция)

Испания чемпионатининг 36-тури доирасида "Гранада" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Зидан шогирдлари навбатдаги финалда ғалаба қозониб, чемпионлик сари дадил қадам ташлашди. Бош соврин учун яна бир қадам қолди.

Яна бир дақиқа қолди. Ва катта эҳтимол билан "Реал Мадрид" жуда осон бошланиб, иккинчи бўлими қийин ўтган ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритди!

90+4-дақиқа. "Гранада" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Рақиб жарима майдонига дарвозабон ҳам етиб келди, лекин тўп узоқ бурчакка етказилди, мезбонлар вакили эса буни кутмаган бўлиб чиқди. 

90+3-дақиқа. Куртуа ўйинни сўзганлиги учун сариқ карточка олди, Рамос ва Каземиро эса буни табассум билан кузатиб туришибди.

90+1дақиқа. Модрич майдон марказида тўп олдирилгач, қоида бузиш эвазига рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

89-дақиқа. "Реал" футболчилари тўпни ўзларида ушлаб турган ҳолда, шошмасдан ҳужумга ўтишмоқда. Бу ерда тажрибали футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда ва рақибни шу йўл билан тинчлантиришга уринишмоқда.  

87-дақиқа. "Гранада" футболчиси жарима зарбасини амалга ошираётганда, шериклари Каземирога нисбатан қўпол ўйнашди, лекин зарба ҳам ноаниқ кетди. Шу сабабдан ҳакам эркин зарба белгилади. 

Рамоснинг характери, етакчилик қобилияти шундай паллаларда айниқса сезилади. 

85-дақиқа. "Гранада" кетма-кет икки марта ажойиб имкониятга эга бўлди, лекин аввалига Куртуа, кейин Рамос қахрамонлик кўрсатиб, тўпни дарвозага ўтказишмади. 

84-дақиқа. Мезбонлар таркибида гол муаллифи алмаштирилди. Дарвин Мачис ўз ўрнини бўшатиб берди.

Бурчак тўпи ўйинга киритилгач, жарима майдони ичида бир нималар бўлиб кетди. Вазиятни тушуниш учун нафақат ўйинни бевосита кўриш, балки такрорий лавҳа ҳам зарур бўладиган вазият бўлди.

80-дақиқа. "Гранада" яна бурчак зарбасини амалга оширади. Бу борада мезбонлар рақибга етиб олишди.

79-дақиқа. Рақиб ҳужумини тўхтатган Рамосни қоида бузиб тўхтатишди.

Ҳакам футболчиларни сув ичиб олишга таклиф қилди. 

73-дақиқа. "Реал" тўпни олиб қўйиб ҳужумга ўтаётганди, Менди Кроосга узатиб, ўзи олдинга ўтмоқчи эди, аммо Зидан ҳамюртидан шошилмасликни ва яхшиси ҳимоядаги нуқтасини қўрқилашни сўради. 

Жарима зарбасидан эса наф чиқмади, зарба жуда ноаниқ.

72-дақиқа. Сал қолишига азгина қолди. Менди ва Каземиро рақибни ўтказиб юборишди ва фақатгина қоида бузибгина уни тўхтатишди. Жарима майдонига бир қадам қолганди, ўша бир қадам бўлганда пенальти бўлиши ҳам мумкин эди. 

70-дақиқа. Модричнинг узатмасидан сўнг Карвахаль қанчалар уринмасин тўпни тўхтата олмади ва жахл билан узоқларга тепиб юборди :)

68-дақиқа. Родриго қанотда рақибини алдамчи ҳаракатлар билан чалғитди ва Бенземага тўпни етказди, аммо Каримнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

Иккинчи бўлимда ўйин анча ҳужумларга бой бўлмоқда. Ҳар икки жамоа марказда узоқ қолмай, олға интилишмоқда. 

Федерико Вальверде эса ўз ўрнини Родригога бўшатиб берди.

63-дақиқа. Ўзгариш! Иско ўрнига Марко Асенсио ўйинга қўшилади.  

60-дақиқа. Иско тўпни Кроосдан қабул қилиб олгач, ҳимоячини чалғитишга уриниб, зарба берди, аммо дарвозабон ўз ўрнида. 

58-дақиқа. Карвахалга нисбатан қанотда қўполлик ва Жиль Диаш сариқ карточка олди.

56-дақиқа. "Гранада" чиндан анча жонланди. Улар рақиб "Реал Мадрид" бўлса нима бўпти, дегандек ишонч билан ҳаракат қилишмоқда. Ва ўз навбатида, Зидан шогирдлари бу ўйинни ютиб бўлдик, деб ўйлашган шекилли, бироз карахт ҳолатга тушиб қолгандек.

55-дақиқа. Ўзгариш! Димитри Фулькье жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнини Анхель Монторо эгаллади.  

54-дақиқа. Вазият жиддийлашиб кетаётганини тушунган "Реал" тўпни олиб, ҳужумга, рақиб дарвозасига яқинроққа боришга қарор қилди.

52-дақиқа. Бўлим аввалида гол уриб олган "Гранада" яна ва яна ҳужум уюштирмоқда. 

Каземиро кутилмаганда қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни рақибга совға қилди. "Гранада" футболчиларин бундай совғадан унумли фойдаланишди.

50-дақиқа. ГОООООЛ! Мачис ҳисобни қисқартирди! 

48-дақиқа. Иккинчи бўлимда ҳам Ферлан Менди анча фаол. Ҳозир айнан у тўпни чап қанотда қабул қилиб, марказга кириб борди ва ўнгроққа узатди. 

46-дақиқа. Яна фол, майдон марказида Искога нисбатан қўполлик ишлатилди. 

Ўзгариш! Мезбонлар таркибида ўзгариш 16 рақам ўрнига 10 рақамдаги футболчи тушди.

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Иккинчи бўлим бир неча сониялардан кейин бошланади.  

45+2-дақиқа. "Гранада"нинг яна бир уриниши бесамар кетди. Тўп қанотдан узатилди, лекин тўп дарвозага бориб тушишни истамади. Ҳакам эса бурчак тўпига вақт қолмаганини маълум қилди. Танаффус!

Лекин тўп ошириши аниқ бўлмади ва ҳужум бартараф этилди. Иско қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи эди, лекин ундан тўпни олиб қўйишди.

45+1-дақиқа. "Гранада" жарима зарбаси бериш имкониятига эга бўлди. Яхши вазият бўлиши мумкин. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпга чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди ва Иско узоқ ўйлаб ўтирмай зарба берди, лекин ҳимоячига теккан тўп яна майдон ташқарисига равона бўлди. Яна бир бурчак тўпи, аммо ундан наф чиқмади.

43-дақиқа. Кейинги ҳужумда энди "Қироллик клуби" бурчак тўпи ишлаб олди. Тўп жарима майдонига кираверишда турган Модричга келиб тушди, лекин унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. 

41-дақиқа. Ўйиндаги илк бурчак тўпини мезбонлар амалга оширди. Лекин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлишди.

Ҳар икки жамоа қўрқмай, кўпроқ майда тўп оширишлар билан ўйнаётгани сабабли майда фоллар ҳам етарлича бўлмоқда.  

37-дақиқа. "Реал" футболчилари рақиб қанотдан тўп оширишларни амалга ошириб, тўпни ҳаводан жарима майдонига олиб кирмаса, марказдан тўп оширишлар ва индивиудал ҳаракат эвазига киришга йўл қўймаяпти. 

35-дақиқа. Бир қарашда ўйин анча хотиржам руҳда давом этаётгандек ва "Гранада" тўпга эгалик қилиш борасида рақибидан ортда қолмаётгандек, аммо "Қироллик клуби" керак паллада маҳорат эвазига ниятига эришмоқда. 

33-дақиқа. Дани Карвахалнинг оёғини босиб олишди, лекин ҳимоячи жароҳатдан қутулиб қолди.  

30-дақиқа. Тони Кроосни қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолишди ва ҳакам жарима зарбасидан аввал футболчиларни сув ичиб олишга чақирди.  

29-дақиқа. Ўз омадини ҳужумда синаб кўраётган Дани Карвахаль яна зарба берди, лекин ноаниқ.

27-дақиқа. Федерико Вальверде майдон марказида кичик фол эвазига рақиб ҳужумини тўхтатди. 

22-дақиқа. Ҳакам Лука Модричга нисбатан қўполлик ишлатилганини таъкидлаб, ҳуштак чалди.

Тезда иккита гол уриб олган "Реал Мадрид" жуда ишончли ўйин намойиш қилмоқда. 

17-дақиқа. Сариқ карточка. Менди майдон марказига яқин жойда қўполлик қилгани учун сариқ карточка олди. 

16-дақиқа. ГОООООЛ! Карим Бензема!!! Лука Модричнинг тўп узатишидан франциялик ҳужумчи унумли фойдаланди.

Ҳимоячи бўлишига қарамай, Ферлан катта тезликда жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди. Дарвозабон тушунмай қолди чоғи.

10-дақиқа. ГОООООЛ! Каземиронинг тўп узатишидан кейин Ферлан Менди ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Мезбонлар ҳужумга ўтмоқчи бўлишди, аммо сафга қайтган Серхио Рамос бунга имкон қолдирмади. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва учрашув бошланди!

Учрашув бўлиб ўтадиган "Лос-Карменес" стадионида ҳаво-ҳарорати 35 градусни ташкил қилади.  

Зидан шогирдларини навбатдаги финал кутиб турибди. Бу сафар рақиб "Гранада". Мезбонлар учун мавсум якунланган десак муболаға бўлмайди, сабаби 10-поғонадаги "Гранада" қолган учрашувларда вазиятга реал қарайдиган бўлсак, на еврокубокларга илина олади, на элитадан тушиб кетади.   


ЯНГИЛАШ


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум.

Гранада – Реал Мадрид

"Нуэво Лос Карменес"

Гранада – Руй Силва, Дуарте, Диас, Херман Санчес, Фулькье, Азиз, Жил Диаш, Вико, Эррера, Мачис, Фернандес.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос, Иско, Модрич, Вальверде, Бензема.

Гранада

Дарвин Мачис - 50'

Примера Дивизион . 36-тур

14/07/2020, 01:00

2
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Ферлан Менди - 10', Карим Бензема - 16'

Стадион: Estadio Nuevo Los Carmenes, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jaime Latre

45'
90'
46'  Виктор Диас (Антонио Пуэртас)
46'  Домингуш Дуарте
50'  Дарвин Мачис
50'  Янхель Эррера
55'  Димитри Фулькье (Анхель Монторо)
58'  Жил Диаш
75'  Федерико Вико (Ян-Брис Этеки)
75'  Янхель Эррера (Антонин Кортес)
85'  Дарвин Мачис (Исмаил Кейбаши)
10'  Ферлан Менди
10'  Каземиро
16'  Карим Бензема
16'  Лука Модрич
17'  Ферлан Менди
64'  Иcкo (Родриго)
64'  Федерико Вальверде (Марко Асенсио)
90'  Тибо Куртуа

Рейтинг: +53   

Фикрлар

+10   
14 июл 01:36:20
Xorazm.MS
Bugun ADMINJON qanday sarlavha qöyar ekan))))
+8   
14 июл 01:50:02
Raul Gonsalez
Iya bu qanaqasi Penalti qoyib berila REALGA Axir Barsachi Adminimiz nima dib sarlavha qoyadi bomasa? Agar real 5-1ga yutib beshinchi goldi penaltidan ursa xam adminlar Real yana penalti evaziga galaba qozondi digan sarlavxa qoyadi javobbbbb
+7   
14 июл 02:56:22
Sυɴɴατ
Админри ахволини тасаввур килаяпман))
+6   
14 июл 02:51:31
Neftchi Fergana uzb
Реал чемпиооооонннн!!!!!!!!!!!
+6   
14 июл 01:22:54
W ™ B
Samarano фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hayrulla Hamidov, siz xozirda eng kuchli 2-ta sharxlovchidan birisiz, Lekin...negadir emotsia yo'q! Ayniqsa Benzema go'l urayotgan vaziyatda, ochig'i shu paytda tvni yoqtim qarasam benza to'p bn kiribborayapti sharxlovchi jim...men takroriy lavxamikin debman) Sal emotsiadanxam qo'shibturing agar qiyin bo'lmasa! Davronni ajjooooyib seeeeeyv yoki zarbaaaa deb odamni xayratga soladigandek bo'lmasaxam sal qo'shibqo'ying o'zizdan!)
Хамидов ойинни кораётган барсачиларни кийнагиси келмаяптида!
+5   
14 июл 02:58:04
Neftchi Fergana uzb
Галаба муборак
+5   
14 июл 02:57:59
CH E L S E A
Real Chempion tabrikleman...
+5   
14 июл 01:17:33
Nasafchilar.8585
Barsachila qarela real yana gol urdi var yana yaxshi ishlamayopdi.
+4   
14 июл 01:19:37
Samarano
W ™ B фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Реклама: Ойиндан сонг барсачилар учун калампир сотилади, арзон нархларда:)))
Hayrulla Hamidov, siz xozirda eng kuchli 2-ta sharxlovchidan birisiz, Lekin...negadir emotsia yo'q! Ayniqsa Benzema go'l urayotgan vaziyatda, ochig'i shu paytda tvni yoqtim qarasam benza to'p bn kiribborayapti sharxlovchi jim...men takroriy lavxamikin debman)
Sal emotsiadanxam qo'shibturing agar qiyin bo'lmasa!
Davronni ajjooooyib seeeeeyv yoki zarbaaaa deb odamni xayratga soladigandek bo'lmasaxam sal qo'shibqo'ying o'zizdan!)
+4   
14 июл 01:14:53
W ™ B
LivBars фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Опкуй Сити билан уйинда керей булади узинга ухшаганларга таркатасан савоб учун (уйиндан олдин катта гапирма 11 йилдан бериб калампир экандиган бупкетган бусенам)
Ферлан Мендидан сандакалага махсус калампир совга:)))
+4   
14 июл 01:05:00
Shohruh Bekbek
Yana bitta penalti bilan yutsa zo'r bulardida. Ayrimlar qalampirning ustida sakrardi. Adminoylar ham yomon qiynalardida
+3   
14 июл 02:07:07
Бек Ахмедов
Ayrim barcachila uchun Real ikkala golliyam penaltydan urdi
+3   
14 июл 01:57:29
W ™ B
Барсани айрим хейтер мухлислари чидолмасдан хамма коментга минус босяпти
+3   
14 июл 01:55:06
Sardor RMA
Mendyjon yorvordiyu golni
+3   
14 июл 01:23:11
Nasafchilar.8585
Minus bosganni foydasi yuq real yana qoqadi barsa yana chichadi xayot shu barsa yetib keldi messilaring mana qaribam qoldi dodini endi kimga aytasanlar luttivozlar varchilar.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг