Ла Лига Ферран Торресни рўйхатдан ўтказди. Ўйинчи "Реал"га қарши майдонга тушиши мумкин

Narzulla Saydullayev
12 янв 2022, 01:00
Футболчи энди расман "Барселона" таркибида майдонга туша олади.

Ла Лига Ферран Торресни расман "Барселона" ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтказди. Буни ташкилот расмий сайтида ҳам кўриш мумкин. Бу шуни англатадики, 21 ёшли ўйинчи эртага "Реал Мадрид"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Торрес трансферини декабрь ойининг охирида эълон қилганди. Аммо, молиявий фэйр-плей қоидаларига кўра, Ла Лига футболчини рўйхатдан ўтказишга йўл қўймаётганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Diario Sport