

Мусобақада эса “Барса” 82 очко билан мавсумни 2-ўринда якунлади. Бу жамоанинг 2007/08 йилги мавсумдан буён қайд этган энг ёмон натижасидир. Ўшанда “кўканорранглилар” 67 очко жамғаришган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий мавсум бошини Эрнесто Вальверде бошқарувида бошлади. Кейин эса у истеъфога чиқди ва клуб мавсумнинг кейинги қисмини Кике Сетьен мураббийлигида ўтказди.



