UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Ла Лига. "Барселона" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионати 6-тури доирасидаги баҳс якунланди.

Барселона – Эльче 3:0

19.15, «Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 34 Левандовски, 2:0 – 41 Депай, 3:0 – 48 Левандовски.

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Эрик Гарсия (Бельерин, 59), Бальде, Кессиэ (Гави, 46), де Йонг, Педри, Левандовски (Ферран Торрес, 72), Депай (Фати, 59), Дембеле (Рафинья, 60).

Эльче – Бадия, Паласиос, Бигас (Диего Гонсалес, 77), Верду, Дональд, Клерк, Моренте (Понсе, 68), Фидель (Кина, 53), Гумбау, Гути (Фернандес Меркау, 53), Бойе (Хосан, 68).

Огоҳлантиришлар: Кессиэ (5), Бигас (28), Фернандес Меркау (70), Ферран Торрес (73).

Четлатишлар: Верду (14), Франсиско Родригес ("Эльче" бош мураббийи, 44)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга мактабда "йигит баҳо" ҳисобланган дақиқа қўшиб берилди. 

81. Ўйлашимча, Тер Штеген Яндекс Таксида бироз кира қилиб, уйда кондеционер остида мизғиб олиб ётган кўринади. 

75. Фати Мессидан мерос қолган рақамдаги 0 ни оқлаяпти фақат.

73. Ҳакам ўйиндан аввал Торресга ўйинга тушсанг, сариқ карточка кўрсатаман деб ҳазиллашган кўринади. Мухлисларнинг кўпчилиги ҳам унинг ўйинга қўшилганини огоҳлантирилгач, билиб олишди.

72. Левандовскига дам берилди, Торрес майдонга туширилди.

70. Нико Левандовскининг гол урган оёқларини қайта бундай иш қилмаслиги учун ҳаракат қилиб кўрди, ҳакам эса дарҳол бунга чора кўрди.

66. Фати "қайчи" услубида рақиб дарвозасини "кесиб ташламоқчи" бўлди, рақиб ҳимоячиси эса бу зарбани ўтмаслаштириб қўйди.

62. Левандовски рақиб посбонининг прикол қилса бўладиган нуқтасидан тўпни ўтказмоқчи бўлди, бироқ  Бадия 7 метрлик дарвозанинг исталган жойга теп, лекин бу ерга эмас дея тўпни қайтарди.

59. "Барча"да биратўла уч ўзгариш: Дембеле, Де Йонг ва Депай ўрнига Рафинья, Бельерин ва Фати майдонга тушди.

57. Дембеленинг узатмасидан сўнг Депай жудаям чиройли ноаниқ зарба йўллади.

52. Депайнинг зарбасидан сўнг қайсидир рақиб футболчисининг мушаклари гапириб юборган бўлса, ажабмас.

48. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовски дублга эришмоқда. Жарима майдонидаги пала-партишликдан польшалик ҳужумчи унумли фойдаланди.


85000 дан ортиқ мухлис бугунги ўйинга ташриф буюрди. 8500 эмас.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Кессье ўрнига Гави майдонга туширилди.

Футбол мухлислар билан гўзал

Футболчилар бироз нафас ростлаб олишмаса, ҳакамнинг қизил карточкаси ҳаммага дам бериб чиқади.

45. Биринчи бўлимга мактабда аъло баҳо ҳисобланадиган рақам қўшиб берилди.

44. Иккинчи голни ҳазм қила олмаган меҳмонлар десертга учинчисини қабул қилиб олди. Бироқ офсайд экан. Шунга қарамай, эътироз билдиргани учун меҳмонлари устози четлатилди.

41. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Депай мен ҳам тепай дея Бальденинг узатмасини кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди.


39. Кунде рақиб футболчисининг либоси майдон чимлари рангига бурканиши учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди.

34. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ЛЕВАНГОЛСКИ!!! Дембеле-Педри-Бальде-Лева комбинациясидан сўнг боши айланиб қолган меҳмон ҳимоячилари ҳеч нарса қила олмади.


32. Кунде ўйиндан аввал Ҳожибой Тожибоевнинг ҳазилларини томоша қилган кўринади, унинг зарбасига Самарқанд Дарвоза ҳам калталик қиларди.

31. "Эльче" футболчисининг жаримадан оширган тўпи ҳеч кимдан тепки ейишни истамасдан, майдон ташқарисига қочиб кетди.

29. Киссьенинг қўполлиги учун рақиб футболчиси огоҳлантирилди.

26. "Эльче" ҳимоячиси Дембеленинг узатмасидан сўнг боши билан сейв амалга оширди.ев

24. Депай рақиб ҳимоячисини сирпанчиқ учишга мажбур қилганча зарба йўллади, бироқ Бадия "шпагат"и яхши очилишини кўрсатиб қўйди.

20. Дембеле рақиб дарвоза тўрининг сифатини ён томондан синаб кўрди. Тўп тўрни тешолмади, дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

17. Дембеле ва рақиб футболчиси сифатли бензинда ва арзон газда юрадиган автомобиллар сингари ралли уюштирди, натижада "Барселона" вингери устун келди, аммо унинг узатмаси чапак чаладиган тарзда бўлмади.

14. Верду Левандовскини қучоқлаб, бағрига босмоқчи эди, "Барселона" ҳужумчиси эса ундан чўчиб, барибир олдинга қочди. Ҳакам эса бу вазиятда меҳмонлар сардорини кийиниш хонасини томон юборди.


12. "Эльче" футболчиси ҳакамнинг қарорига кеча "Қизилқум" устози Лазаревич каби муносабатни билдирди.

8. Дембеленинг ўнг қанотдан оширган тўпига фақатгина ҳайвонот боғидаги бир жонзот ета олиши мумкин эди.

5. Кессьенинг ҳаракатларини кўргач, ундан яхши UFC спортчиси чиқишини ҳис қилган ҳакам футболчига ҳозир бошқа спорт жараёни кечаётганини сариқ рангдаги визиткаси орқали эслатиб қўйди.

4. Дембале чиройли ҳаракати билан дастлаб рақибининг оғзини очириб қўйди, кейин эса марказга узатмасидан сўнг ўзининг оғзи очилиб қолди.

2. Депай рақиб жамодаги рақамдошини қоидаларга мос бўлмаган тарзда тиз чўктирди, оқибатда жарима зарбаси белгиланди.

1. Ҳакам милиционерларда ҳам бор қурилмасини ишга солди, натижада ўйин бошланди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Турнир жадвалининг юқорироқ ҳамда жадвални тескари қилганда юқорида бўладиган жамоа ўртасидаги тўқнашув гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика