UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Ла Лига. Мессининг голи оғир кечган ўйинда "Барселона"га 3 очко тақдим қилди Янгиликлар

Ла Лига. Мессининг голи оғир кечган ўйинда "Барселона"га 3 очко тақдим қилди

Мазкур учрашув сайтимизда онлайн тарзда матнли трасляция қилинди.

Атлетико Мадрид

Примера Дивизион . 15-тур

02/12/2019, 01:00

1
:
0
Тугади

Барселона

Лионель Месси - 86'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 64198 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
8'  Томас Партей
21'  Анхель Корреа
66'  Жуан Феликс (Витоло)
69'  Витоло
73'  Фелипе
73'  Анхель Корреа (Тома Лемар)
87'  Эктор Эррера (Ренан Лоди)
18'  Хуниор Фирпо
32'  Жерар Пике
51'  Иван Ракитич
65'  Клеман Лангле
73'  Артур (Артуро Видаль)
83'  Жерар Пике (Самюэль Юмтити)
86'  Лионель Месси
86'  Луис Суарес

Атлетико – Барселона 0:1

2 декабрь, 01.00, «Ванда Метрополитано»

Гол:

0:1 – 86 Месси.

Атлетико – Облак, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль, Эррера (Лоди, 87), Коке, Корреа (Лемар, 73), Томас, Жоау Феликс (Витоло, 66), Мората.

Барселона – тер Стеген, Фирпо, Пике (Умтити, 83), Лангле, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Артур (Видаль, 73), Суарес, Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар:

Томас (8), Фирпо (18), Корреа (21), Пике (32), Ракитич (51), Лангле (65), Витоло (69), Фелипе (73).


- Аммо "Атлетико" мағлубиятдан қутулиб қололмади. Учрашув якунланди. Мезбонлар "Барселона"дан яхши ўйнашди, аммо Мессидан эмас. Лео ўз жамоасига навбатдаги 3 очкрни тухфа қилди.

90+3. Мезбонларда сўнгги имконият. Жрима зарбаси. Облак ҳам етиб келди рақиб жарима майдончасига.

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Атлетико" ўзи устунлик қилиб турган учрашувда гол ўтказиб юборди. Суарез билан девор услубида ўйнаган Месси Облак дарвозасини ишғол қилди.

86. Гоооооооооооол! Яна Месси.

83. Пике ўрнига Умтити ўйинни давом эттиради.

82. Каталонияликлар тўпни жиддий тарзда назорат қилишмоқда.

80. Пике майдонга қайтди, аммо унинг аҳволи яхшига ўхшамайди.

79. Пике учрашувни давом эттиролмайдиган кўринади. Майдон ташқарисида эса Умтити машғулотларни бошлаб юборди.

73. Дастлаб, Фелипега сариқ карточка кўрсатилди. Учрашувни Корреа ўрнига Лемар, Артур ўрнига Артуро Видаль давом эттиради.

72. "Атлетико" ҳисобни очишга яқин келди. Аммо жарима майдончаси ичидаги тушунарсиз вазият "Барселона" фойдасига якунланди.

69. Мессига нисбатан қўполлик ишлатмоқчи бўлгани учун Витоло Мачин огоҳлантирилди.

66. Ўзгариш. Феликс ўрнига Витоло баҳсни давом эттиради.

65. Ланглега ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У ҳам Моратани қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

60. Мессининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Облак тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди.

56. Мезбонлар катта куч билан олдинга ўтишди. Аммо Томас ва  Корреалар томонидан берилган зарбалар бартараф этилди. Бурчак зарбаси.

51. Иван Ракитичга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У ўзидан илгарилаб кетган Моратани қўполлик эвазига тўхтатиб қолганди.

47. "Атлетико" мухлислари Гризманнга нисбатан ҳуштакбозлик қилишда давом этишмоқда

46. Иккинчи бўлимни "Барселона" бошлаб берди.

Танаффусдан фойдаланиб учрашувнинг биринчи бўлимида суратга олинган сара кадрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Танаффус.

45. Маттео Лаос биринчи бўлимга вақт қўшиб бермади.

43. Бу дақиқага келиб ўйиндаги умумий зарбалар сони – 9-6.

42. Моратанинг зарбасига Пике жавоб қайтарди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

40. Тер Штегендан ажойиб сейв! Бурчакдан етказиб берилган тўпни Мората боши билан дарвоза томон йўллади. Немис дарвозабонидан эса супер реаксия.

36. Суарез узоқдан жудаям хавфли зарба йўллади. Уругвайлик ҳужумчи сантиметрларга адашди.

33. Жоау Феликс йўллаган зарбани Пике майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26. Месси чап қанотда ҳимоячидан тўпни тортиб олиб, Ракитични Облак билан юзма-юз вазиятга чиқариб юборди. Хорватиялик футболчи эса вазиятдан фойдалана билмади.

22. Учрашувда асосан "Атлетико"нинг Киран Триппьер тўп сураётган ўнг қаноти фаоллик намойиш қилмоқда.

20. Ажойиб сейв!"Атлетико" ҳимоячиси Эрмосо 1-2 метлар наридан тер Штеген дарвозасини ишғол этолмади.

18. Фирпо Анхел Корреани жарима майдончаси бўсағасида тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди. Нуқта - хавфли.

9. Дарвоқе, учрашувни тажрибали ҳакам Маттео Лаос бошқариб бормоқда.

8. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Ракитичга нисбатан хавфли ўйнаган Партейга кўрсатилди.

7. Жудаям хавфли вазият: Эрмосо томонидан жарима майдончаси марказига узатилган тўпни Фирпо ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал қолди. Тўп дарвоза тўсинига тегди.

6. "Матрасчилар" илк бурчак тўпига эга бўлишди.

2. Учрашувдаги дастлабки зарба "Барса" дарвозасига йўлланди. Моратанинг зарбаси - ноаниқ.

1. Учрашув бошланди. Ўйинн99и мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоаларнинг ўйинолди чигалёзди машғулотларидан лавҳалар:

Мана учрашув ўтказиладиган "Ванда Метрополитано" стадионининг мухлислар ташрифидан олдинги кўриниши.

Кўриб турганингиздек ҳар икки жамоанинг бошланғич таркибларида сюрпризлар бисёр. Умид қиламизки, учрашув ҳам ана шундай кутилмаган ҳолатларга бой бўлади.

Ассалому алайкум, ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган ажойиб тўқнашувни сизлар билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз, севимли жамоангизни қўллаб қувватлашингиз мумкин.


Рейтинг: +57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика