La Gazzetta dello Sport: Пепе "Кьево"га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди
05 авг 2015 00:55
Янгиликлар
La Gazzetta dello Sport: Пепе "Кьево"га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди
"Ювентус" жамоасининг собиқ футболчиси Симоне Пепе айни пайтда эркин агент саналади.
"Мен "Кьево" клуби вакиллари билан кўришдим. Баъзи масалаларни келишиб олдик. Тез орада "Кьево" аъзосига айланишим мумкин. Лекин сўнгги қарорга келиш олдидан яна бир учрашиб гаплашиб олшимиз керак бўлади. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушганди. Бироқ энг зўр вариант бу "Кьево" бўлиб турибди. Фаолиятимни Италияда давом эттирмоқчиман", - дейди Пепе.
Эслатиб ўтамиз, Симоне Пепе сўнгги уч мавсумни узоқ давом этган жароҳатлари сабаб майдондан ташқарида ўтказиб юборганди.
Ушбу ёзда футболчининг "Ювентус" билан тузган шартномаси ўз якунига етгани сабаб, Пепе эркин агентга айланди.
Симоне Пепе Италия терма жамоаси сафида 2010 йилда ЖАРда ўтказилган мундиалда иштирок этганди.
Фикрлар