Кюйт футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилди
17 май 2017 22:05
Янгиликлар
Кюйт футболчилик фаолиятини тугатишга қарор қилди
«Фейеноорд» ҳужумчиси Дирк Кюйт фаолиятини якунлади.
36 ёшли футболчи «Фейеноорд» билан Голландия чемпиони бўлганидан 3 кун ўтиб шундай қарорга келди.
Голландиялик футболчи «Фейеноорд»да қолади ва клуб тизимида ишлайди.
Фаолияти давомида Кюйт «Утрехт», «Ливерпуль» ва «Фенербахче» клубларида ўйнаган. Англия клуби сафида 2012 йил Англия лига Кубогини қўлга киритган, Туркияда чемпион ва кубокда ғолиб чиққан.
2010 йилда Голландия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борганди.
Фикрлар