

“Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби олмон жамоасининг энг яхши тўпурари учун 50 млн евро таклиф қилганди. Лекин бу сўровга рад жавоби берилди, деб ёзади Германиянинг Bild нашри.
Модест айни пайтда Германия Бундеслигаси тўпурарлари пойгасида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 22та ўйинда киритилган 17та гол бор.



