

Хитой, Жанубий Корея, Япония ва КХДР терма жамоалари иштирок этаётган ушбу турнирнинг аввалги натижалари ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг иккинчи босқичидаги рақибларидан бири бўлган КХДР иккинчи ўйинда Хитойга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларга Ю Дабао ҳамда Ванг Ёнгпо муаллифлик қилишди.
Финал босқичи иккинчи туридаги бошқа бир учрашувда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Мусобақанинг навбатдаги ўйинлари 9 августда бўлиб ўтади. Бу сафар КХДР Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйнайди.



