Валентин Коваленко «Suzuki Cup» финал баҳсини бошқарди

Narzulla Saydullayev
19 дек 2014, 12:43
Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Таиланд ва Малайзия терма жамоалари ўртасида кечган Шарқий Осиё Кубоги («Suzuki Cup-2014») финали дастлабки учрашувини бошқарди.
17 декабрь куни Бангкок шаҳрида ўтказилган илк финал баҳсида Таиланд Малайзия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришди.

Малайзия ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ASEAN минтақасининг жами 8та терма жамоаси иштирок этган мазкур турнирда Коваленкодан ташқари яна бир ўзбекистонлик рефери - Ильгиз Танташев ҳам ҳакамлик қилган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›