КХДР - Жанубий Корея учрашувига мухлислар келмади
15 окт 2019 14:44
Янгиликлар
КХДР - Жанубий Корея учрашувига мухлислар келмади
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги КХДР - Жанубий Корея учрашуви мухлисларсиз ўтмоқда. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
"Учрашув бошланишига 30 дақиқа қолганида стадион бўм-бўш эди. Меҳмон жамоа журналистлари ҳам йўқ. Ўйин бошланди, аммо мухлислар йўқ", - деб ёзилади хабарда.
Маълумот учун, 1990 йилдан буён биринчи марта Жанубий Корея Шимолий Кореяда ўйнамоқда. Мезбонлар меҳмон давлатга телевизион трансляция қилиш ҳуқуқини беришмади. Шу боис 1984 йилдан бери илк бор Жанубий Кореянинг сафардаги ўйини ТВ орқали намойиш этилмаяпти.
Бу ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино "Ким II Сунг стэдиум"дан кузатиб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар