UZ

Сўнгги янгиликлар

Квинси Промес Нидерландия прокуратураси сўровига кўра Дубайда ҳибсга олинди! Ҳаммаси тамомми? Янгиликлар

Квинси Промес Нидерландия прокуратураси сўровига кўра Дубайда ҳибсга олинди! Ҳаммаси тамомми?

Футболчи экстрадиция қилиниши мумкин.

De Telegraaf нашрининг хабар беришича, "Спартак" футболчиси Квинси Промес Дубай шаҳрида қамоққа олинган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Нидерландияда наркотик ташишда айбланиб олти йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Яна бир ярим йил эса ўгай акасига пичоқ билан ҳужум қилгани учун берилганди. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, Промес Нидерландия прокуратурасининг сўрови билан БААнинг Дубай шаҳрида қўлга олинган. Хабар қилинишича, Квинсининг қўлга олиниши экстрадиция қилиш жараёни билан бевосита боғлиқ.

Маълумот учун, Промес шу кунга қадар уй қамоғида сақланаётганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
14 мар 11:34:15
Фк Тулуза
Дубайда нима бор эди, Москвада юравермайдими?
   
14 мар 10:16:44
mreograph
Квинси Антон Промес (род. 4 января 1992, Амстердам) — нидерландский футболист, атакующий полузащитник и нападающий московского «Спартака». Выступал за сборную Нидерландов.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика