Кутилган истеъфо: Вагнер ишдан кетди

Mirjalol Normatov
27 сен 2020
"Шальке" раҳбарияти бош мураббий Давид Вагнерни истеъфога чиқарди.

Шунингдек, унинг ёрдамчилари Кристоф Бюлер ва Франк Фрелинг ҳам ишдан кетди. "Шальке" мавсумни икки мағлубият билан бошлади: 1-турда жамоа "Бавария"га 0:8 ҳисобида ютқазганди, кейинчалик ўз майдонида "Вердер"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жамоанинг лигадаги ғалабасиз серияси 18 ўйинни ташкил қилаётганди. "Шальке" сўнгги бора 17 январь куни Менхенгладбахнинг "Боруссия"сини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal