Курзаванинг ошиғи олчи. Унга Италия ва Англия грандларидан қизиқишлар бўлмоқда

24 ноя 2019, 18:20
ПСЖ ҳимоячиси Левен Курзава фаолиятини Англия ёки Италияда давом эттириши мумкин.

"Mercato 365" нашрининг маълумот беришича, 27 ёшли футболчига "Милан" ва АПЛ топ-6 клубидан қизиқиш бўлмоқда.  

Курзаванинг шартномаси 2020 йил ёзида якунланади. Аммо франциялик ўйин амалиёти боис қишда янги клубга ўтишни хоҳламоқда. 

Жорий мавсум Курзава ПСЖ сафида Лига 1 нинг 8 ўйинида қатнашди ва 2 марта огоҳлантирилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mercato365.com