Куртуанинг отаси - Азарнинг ҳаракати ҳақида: "Нопрофессионал"
07 май 2021 13:36
Янгиликлар
Куртуанинг отаси - Азарнинг ҳаракати ҳақида: "Нопрофессионал"
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг отаси Тьерри Куртуа "Челси" (0:2)дан учралган мағлубиятдан кейинги Эден Азарнинг ҳаракатлари ҳақида гапирди.
Баҳсдан сўнг бельгиялик футболчи Лондон клуби футболчилари билан кулишиб ўтирди.
"Бу асоссиз ҳаракат. Азарнинг кимнидир хафа қилишни хоҳлаганига ишончим комил эмас, аммо "Реал" мухлисларининг буни кўриши оғир. Чемпионлар Лигасини тарк этгандан бир неча минутдан сўнг майдонда кулиб ўтириш нопрофессионаллик.
Рамос бу борада Эден билан гаплашиши керак деб ўйлайман. Азар қолган ўйинларда "Реал"га чемпионликни олиб келса, оқланиши мумкин", - дейди Тьерри Куртуа.
Азар кеча "Реал"даги фаолиятига нуқта қўйди-ми?
"Азар трансферга қўйилди". El Chiringuito журналисти "Реал" хавбеки ҳақида
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар