

Сўнгги мавсумда Навас "Реал"нинг асосий дарвозабони эди. Костарикалик энди Куртуа билан асосий таркиб учун курашиши керак. "Реал" ҳам Навасни сотмоқчи эмас. Дарвозабон ва клуб ўртасидаги битим 2021 йилда якунига етади.
"Кетишни режа қилаётганим йўқ" - дейди Навас.
"Реал" Куртуа билан 6 йиллик шартнома имзолади. Бельгиялик бугун тиббий кўрикдан ўтади ва кейинроқ Мадрид клуби футболчиси сифатида таништирилади.



