Куртуа: "Тиззамдан жароҳат олганимда, менга "Реал"дан факс келди"

Aslanov Jasurbek
21 сен 2016, 10:50
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа "Атлетико" сафида жароҳат олганида, клубнинг асосий рақиби "Реал" уни қўллаб-қувватлагани ҳақида айтди.

"Реал" жуда чиройли иш қилди. Ўтган мавсум тиззамдан жароҳат олганимда, менга "Реал"дан тезроқ тузалиб кетишим тиланган факс келди. Уларнинг менга бўлган қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмайман. Кўплаб клублар мени кузатади деб ўйлайман. Мен ҳар қандай жамоанинг услубига киришиб кета оламан" - дейди Куртуа.

Тибо Куртуа 2011 йилдан 2014 йилгача "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›