Куртуа: "Саудия Арабистони спорт орқали ўз мавқеини яхшиламоқчи"

Sherzod Nurmatov
11 янв 2023, 10:46
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа футбол оламида Саудия Арабистони ҳақида кўп гапирилаётгани ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, Роналду билан шартнома имзолаш орқали Саудия Арабистони спортдаги ўз мавқеини яхшилашни хоҳлаяпти. Буни "Формула-1" ва бошқа тадбирларда кўрдик. Мисол учун, бизнинг шу ерда эканлигимиз шундан далолат беряпти. Буни Жаҳон чемпионатида ҳам кўрдик. Саудия Арабистони Аргентинани мағлуб этди.

Криштиану Роналдунинг ўзи бу ерга кўчиб ўтишга қарор қилди, бу Саудия Арабистонининг ўз мавқеини яхшилаш истагидан далолат беради. Бундай даражадаги ўйинчининг ўтиши лига учун муҳим", – деди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг "Реал" клуби 11 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради. Саудия Арабистони учинчи бор ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Тўртта бўлиши мумкин эди, аммо 2021 йилда коронавирус чекловлари туфайли Суперкубок Испанияда ўтказилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN