
"Премьер-лигада Примерога нисбатан босим кўпроқ, аммо қанотдан етказиб бериладиган тўплардаги техника туфайли бу қийинчиликни енгиб ўтдим. Мен буни Белгиядаги мактабда ўрганганман. Англияда кўпроқ иккинчи қаватда курашлар бўлади.
Бунга бошидан тайёр бўлганман. Шу сабабли кўникиш осон бўлди. Англияда Испанияга нисбатан дарвозадан 10 метр узоқроқ ўйнайман. Баъзида бундай ҳолат Чарли Адамнинг (майдон марказидан) зарбасига ўхшаш голларга олиб келади, аммо шунга яраша ўнлаб бирга-бирларда жамоани қутқарганман" - дейди Куртуа.