

"Реал" дарвозабони Бельгия термаси ихтиёрини тарк этди ва мушакларидаги муаммо сабаб Мадридга қайтади.
Шундай экан Куртуа бугунги Кот-д'Ивуарга қарши ўртоқлик ўйинини, шунингдек Миллатлар Лигаси доирасидаги Англия (11 октябрь) ва Исландия (14 октябрь)га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Куртуа Ла Лига 6-тури доирасидаги 18 октябрда бўлиб ўтадиган "Кадис"га қарши ўйингача сафга қайтиши керак.



