UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  9 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди Янгиликлар

Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди

"Реал" "Валенсия"га қарши баҳснинг қўшиб берилган бешинчи дақиқасида гол уришга эришди ва ҳаммаси Тибо Куртуа сабабли содир бўлди.

- 93-дақиқа. Родриго "Реал" жарима майдончасига кирди, Начо ундан тўпни олиб қўйиб, жамоадошига пас беришга уринди, аммо тўп Вальехога тушди. Тибо дарвозасидан чиқиб, бурчакни ёпди ва сейв орқали, ҳисоб 0:2 бўлишидан асради.


- 95-дақиқа. Куртуа бурчакдан узатиладиган тўп учун рақиб жарима майдончасига кирди ва ўзи бўйидан унумли фойдаланди: Ҳаводаги курашда Кондогбияни мағлуб этиб, зарба берди - "Валенсия" посбони Доменек тўпни қайтарди.


Гарай тўпни тепиб юборишга уринди, аммо тўп Бенземага тушди.

Совуққон франциялик зарба берди ва ўзининг чемпионатдаги 12-голини урди (ассистентлик Куртуага тегишли десак ҳам бўлаверади).

Сўнгги дақиқаларда дарвозабон сейви ва рақиб майдонасидаги фаоллиги "Реал"га дуранг келтирди.


"У рақиб жарима майдонасига боришга қарор қилди ва бу билан ҳеч қачон таслим бўлмаслигимизни кўрсатди. Ҳисобни тенглаштириш учун катта куч сарфладик" - деди Зидан.


Дарвозабоннинг ўзи қарорига қуйидагича изоҳ берди:

"Бўйим 2 метр - бу катта устунлик. Стандартларга борсам, рақиблар асабийлашишини билгандим. Тони Кроос узатмани яқин бурчакка йўналтирди, мен эса узатмага мослашиб, тўпга зарба бердим. Кейин тўп Бенземага тушди ва ҳисоб тенглашди".

- Куртуа жорий мавсум рақиб дарвозасига зарба берган иккинчи посбонга айланди. Биринчиси "Леганес"даги Хуан Сориано бўлган.

- Куртуа жорий мавсум бош билан зарба бериш бўйича Месси ва Фекирдан яхшироқ натижа қайд этди; Гризманн ва Бэйлнинг зарбалари Тибоники билан тенг.


"Реал" ва "Барселона" 35 очко билан турнир жадвалида етакчи бўлиб туришибди: "Барселона" ҳам бу турда дуранг қайд этди, "Реал" ўзиб кетиш имкониятидан фойдалана олмади.


Кўчирилган "Эл-Классико" чоршанба куни бўлиб ўтади.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика