Куртуа: "Энг яхшилар "Реал"да ўйнайди"
29 май 2022 17:54
Янгиликлар
Куртуа: "Энг яхшилар "Реал"да ўйнайди"
"Реал" посбони Тибо Куртуа жамоанинг ЕЧЛдаги ғалабасидан кейинги фикрларини билдирди.
"Бир неча йил, узоқ ва машаққатли меҳнат... Бу клуб менинг ҳаётим.
Финалга қадар биз тўғри йўлдалигимизни айтгандим. "Ливерпуль" мухлислари ва уларнинг томонларидаги инсонларнинг гапларини ҳам эшитиб кўрдим. Аммо ҳақиқат мен айтгандек. Албатта, гапларимдан кейин одамлар таёқ кўтариб мени қувлашини билардим. Бироқ мен доимо одамлар билан очиқ гаплашишни яхши кўраман.
Ўйиннинг бошиданоқ гол ўтказиб юбормаслигимни ҳис қилиб тургандим. Ўйиннинг бошиданоқ ЕЧЛ совринини ютишимизни сезиб тургандим.
Энг яхшилар доимо "Реал"да ўйнайди. Биз ҳеч қачон қўлни тушириб, таслим бўлмаймиз, олдинда кўплаб совринлар бор. Биз ўзимиз ўйнайдиган ҳар бир турнирни ютишимиз керак", - деди Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар