"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"
10 мар 17:33
Янгиликлар
"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"
Дарвозабон Коэн Кастельс Тибо Куртуанинг Бельгия терма жамоасига қайтишидан хурсанд эмаслигини очиқ айтди.
Олдинроқ Куртуа бош мураббий Доменико Тедеско билан келишмовчилик туфайли терма жамоадан кетишини маълум қилганди. У истеъфога чиқарилгач, "Реал" дарвозабони термага қайтиши ҳақида гапирди.

"Тибога терма жамоага қайтиши мумкинми ёки йўқлиги бўйича ўзи қарор қилиши менга ғалати туюлади. Федерациянинг қизил гилам ёйиб чиқаётгани ҳам жуда ғалати кўринади", – деди Куртуа Бельгия термасига қайтишини эълон қилганидан кейин миллий жамоадаги фаолиятини тугатган Кастельс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар