UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  5 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:29Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай (матнли трансляция)  25 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   4 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  5 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  4 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  9 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади Янгиликлар

Купер ОЧЛда кетма-кет гол урган Абдухолиқов ва Сергеевни йиғинга жалб этади

ЎФА матбуот хизмати ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг 28 май куни бошланадиган навбатдаги йиғинига жалб этилажак футболчилар рўйхатини ҳали ҳам эълон қилгани йўқ.

ФИФА кунида ўртоқлик учрашувлари, расмий ўйинларни ўтказадиган терма жамоалар аллақачон йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилишган.

2 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби бўладиган Туркия ҳам йиғинга жалб этилган футболчилар номини ошкор қилди.

Биласиз, бўлажак ФИФА (3-11 июнь) кунларидаги йиғин доирасида биз аввалига Аланияда Туркия билан, кейинчалик Тошкентда КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказамиз.

Бизга маълум бўлишича, мазкур йиғинга Эктор Купер терма жамоанинг кенгайтирилган таркибига баъзи футболчиларни қўшган. Улар орасида охирги турларда ОЧЛ доирасидаги учрашувларда рақиблар дарвозасини нишонга олган Игорь Сергеев ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига "Пахтакор"дан 10, "Локомотив"дан 7 нафар футболчи жалб этилган.

Терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатидан жой олган баъзи футболчилар: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Егор Кримец, Фарруҳ Сайфиев, Хожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев (барчаси - "Пахтакор"), Жавоҳир Илёсов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (барчаси - "Локомотив"), Ботирали Эргашев ("Динамо").

Эслатиб ўтамиз, терма жамоадан чақирув олган Достонбек Ҳамдамов ОЧЛ доирасидаги "Ал Аҳли"га қарши баҳсда олган жароҳати туфайли йиғинда иштирок этолмайди.

Қайд этиш керакки, Суперлигада қаторасига 5 учрашувдан буён гол ураётган "Насаф" ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳозирча терма жамоадан таклиф олгани йўқ.

Якуний тўлиқ таркибни ЎФА матбуот хизмати тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика