Купер жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнига "Бунёдкор" футболчисини йиғинга жалб қилди
27 май 2019 14:16
Янгиликлар
Купер жароҳат олган Достон Ҳамдамов ўрнига "Бунёдкор" футболчисини йиғинга жалб қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 28 май - 12 июнь кунлари йиғин ўтказади.
Йиғин доирасида Туркия, КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхати бир оз аввал эълон қилинди.
Аввал бошда мазкур рўйхатда "Пахтакор" аъзоси Достон Ҳамдамов ҳам бор эди. Аммо у жароҳат олгани сабабли рўйхатга киритилмади. Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер Достон Ҳамдамов ўрнини тўлдириши учун "Бунёдкор" клубидан Хуршид Ғиёсовни йиғинга жалб қилди.
"Бунёдкор"нинг 24 ёшли футболчиси сўнгги турларда ажойиб ўйин намойиш қилиб, мухлис-у мутахассисларнинг эътиборига тушиб келаётганди. Эктор Купер ҳам Хуршид Ғиёсовни синаб кўришга қарор қилди.
Фикрлар