UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Куннинг муҳим тўқнашуви: "Манчестер Сити" - "Реал" (превью) Янгиликлар

Куннинг муҳим тўқнашуви: "Манчестер Сити" - "Реал" (превью)

Кўпчилик кутган Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи ўйинлари ниҳоят бугундан давом эттирилади.

Европа чемпионлар лигасидаги мавжуд вазият ва жамоаларнинг ҳолати ҳақида тўхталамиз.

Чорак финал масаласини карантинга қадар ҳал этишга улгурган "Лейпциг" "Атлетико" билан, "Аталанта" эса ПСЖга қарши мазкур босқичда тўқнашади. Нимчорак финалдаги илк ўйинларни ўтказиб, жавоб баҳсига улгурмаган "Манчестер Сити" Мадриддаги ғалабани "Реал"га қарши жавоб баҳсида сақлаб қолишга, "Ювентус" Франциядаги аламли мағлубият учун "Лион"дан қасос олишга, "Барселона" Неаполдаги дурангдан кейин ғолиб номини аниқлаш учун "Наполи" билан беллашишга ва "Бавария" Лондондаги йирик ғалаба келтирган устунликни жавоб ўйинида "Челси"га топшириб қўймасликка ҳаракат қилади.

Тўрт қарама-қаршиликдаги учтасида интрига юқори. Ҳозир бугунги қарама-қаршиликлар ҳақида гаплашамиз. Гарчи "Реал" ўз майдонида "Сити"га ютқазган бўлсада жавоб ўйини олдидан имкониятларини сақлаб турибди. Карантин аввалги "Реал" билан ҳозирги жамоа ўртасида фарқ мавжуд. Биринчидан, жамоа кайфияти юқори. "Реал" жавоб беллашувига Испания чемпиони сифатида ташриф айламоқда. Бу ҳам катта руҳий устунлик беради. Чемпионликка эришган "Реал" табиийки карантиндан кейин ўз ўйинини яхшигина кучайтирди.

Карантиндан аввалги охирги баҳсни мағлубият билан тугатган мадридликлар рестартдан кейинги кетма-кет 10 ўйинни ғалаба билан тугатди. Фақатгина чемпионлик ҳал этилгач охирги баҳсда дуранг қайд этилди. Ҳимоя анча мустаҳкамланган. Ярим ҳимоя ва ҳужумдаги боғлам ҳар ўйин режани яхши бажариб келмоқда. Жамоа рестартдан кейинги барча ўйинларда гол уриб, ярмидан кўп учрашувни "қуруқ" ўтказгани юқоридаги фикрларимга исбот. Руҳий тарафлама юқори ишонч, жисмонан тетик ва чемпионлик кайфиятидаги "Реал" Мадридда "Сити"га ютқазиб қўйган жамоадан анчагина фарқ қилади. Рамоснинг йўқлиги катта йўқотиш, лекин ҳозирги жамоани жавоб ўйинидан олдин ҳисобдан чиқариш хато бўлади.

"Манчестер Сити" ўйинида доимги барқарорлик сақланиб турибди. Гарчи "Сити" чемпионлик пойгасида ўтган мавсум "Ливерпул"га мағлуб бўлган бўлсада, жамоанинг ўйин чизгиси гўзал. АПЛдаги муваффақиятсизлик ҳам Гвардиолага эндиликда "Сити" билан Европа чемпионлар лигасидаги муваффақият билан "ювишга" астойдил ҳаракат қилади.

Рестартдан жамоа ўтказилган 12 ўйиндан 9тасида ғалабани тантана қилди. Ўтган мавсум "Сити" умумий ҳисобда 11 ўйинда ютқазди. Яъни, бу кўрсаткич ўтган йилги билан солиштирилганда 5тага кўп. Умуман ўтган йилги чемпион "Сити" ва ҳозирги Англияда шоҳсупадан туширилган жамоа ўртасидаги фарқ ҳар тарафлама асосли. Лекин бу кўрсаткич жамоанинг кучсизлигини кўрсатмайди.

Ўйин ташкиллаштириш борасида жамоа исталган рақибга бош оғриқ туғдиришга қодир. Жорий мавсум Гвардиола нафақат ўз ўйинини уқтириш, балки керак пайтда қарши ҳужум тактикасидан ҳам самарали фойдаланишни ўрганди. Жавоб ўйини олдидан яхшигина устунликка эга "Сити" нисбатан эҳтиёткор футболни танлашини кутиш қийин масала. Агуэронинг йўқлиги "Реал"да Рамос ўйнамаслиги билан ҳисоблаганда, йўқотишлар борасида ҳақли равишда тенгликни кўрсатади. Бугунги баҳсда "Реал"да ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан кўра ҳужумдаги самарадорлик муҳимроқ. "Сити"да эса аксинча, ҳужумдаги самарадорликдан кўра мудофаа чизиғидаги ишончли ўйин муваффақиятга етаклаш учун етарли. Яъни, ҳар иккала жамоанинг йўқотишлари борасида баланс мавжуд.


Ўзаро солиштириш

"Манчестер Сити" - "Реал"

Чемпионатдаги ўрни: 2 — 1

Ғалаба: 26 — 26

Дуранг: 3 — 9

Мағлубият: 9 — 3

Тўплаган очколари: 81 — 87

Чемпионатдаги голлари: 102 — 70

ЕЧЛдаги голлари: 18 — 15

Чемпионатдаги ўтказган голлари: 35 — 25

ЕЧЛдаги ўтказган голлари: 5 — 10

Қуруқ ўйинлар (Чемпионат/ЕЧЛ): 19 — 21

Ўйиндаги ўртача узатмалари: 619 — 500

Тўп билан муомула қилиш: 67% — 59%


Мураббийлар нима дейди?


Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити" бош мураббийи) : - "Мадриддаги ўйиндан кейин жуда кўп вақт ўтди. Ҳозир бизни қўллаб-қувватловчи мухлислар йўқ. Мақсад аниқ - Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Бу йўлда эса "Реал"га ўхшаган жамоаларни ютиш керак бўлади. Ишончим комил, биз бўлажак баҳсга тайёрмиз ва майдонга чиқиб яхши футбол кўрсатган ҳолда ғалаба қозонамиз. Ич-ичимдан бунга ишоняпман. Биз тайёрмиз".

Зинедин Зидан ("Реал" бош мураббийи) : - "Ўйин қандай натижа билан тугашини билмадим-у, лекин иккита жуда кучли жамоалар қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Муҳими шу. Агарда охиригача боришни истасак, унда биз тўртта финалда майдонга тушишимиз керак бўлади. Бўлажак ўйин биринчи финал. Биз жисмоний тарафлама жуда яхши ҳолатдамиз. Эден Азарнинг ҳам аҳволи жуда яхши".

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика