Кунде жароҳатидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

Alisher
25 сен 2022, 10:18
"Барселона"нинг франциялик ҳимоячиси Жюль Кунде ижтимоий тармоқ орқали мухлисларга мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўйинчи Франция терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинда жароҳат олди.

"Имкон қадар тезроқ қайтиш учун ишламоқдаман", — деб ёзди футболчи.

Кунде сон мушагидан жароҳат олди. Унинг тикланиш муддати маълум эмас.

Ҳимоячи жорий мавсум "Барселона" сафида умумий 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/jkeey4

Сўнгги янгиликлар

Барча ›