UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  0 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Кун видеоси", чиптага навбат турган мухлислар ёхуд нолага қарши нола (Бекзод Толибов блоги)

Бироз аввал "Истиқлол" стадионидаги чипталар муаммоси акс этган видео телеграм каналимизда эълон қилинди.

Мухлис ҳар доим ҳақ бўлган, бўлади ҳам. Фарғонадаги стадионда ушбу мавсум Суперлиганинг икки клуби - "Нефтчи" ва "Андижон" ўйнаяпти. Чипта сотиб олиб стадионга кириш муаммоси асосан ўйин бошланишига бир соат вақт қолганида юзага келади. Айни шу пайтда стадионга мухлислар оқимининг энг тиғиз вақти бўлади. Кириш эшиклари ёнида кассалар бор, чипта сотуви мунтазам давом этади. Аммо, юқорида айтилганидек, бу кассалар бирданига барчани чипта билан таъминлай олмайди, метан заправкалардаги каби навбатлар юзага келади. Бу бор муаммо, инкор қилиб бўлмайдиган аксиома каби.

Муаммо бор бўлса, унинг ечими ҳам бўлади. Бунинг жиддий ёндашувга асосланган ҳаракат зарур. "Истиқлол" стадиони бу борада ишламаяпти эмас, ишлаяпти. Масалан, стадионга яқин бўлган ёндош туман ва шаҳарлар марказларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозорида чипталар савдоси билан шуғулланувчи махсус кассалар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, "Андижон" - "Нефтчи" учрашуви учун телеграм бот орқали чипталарнинг онлайн савдоси тест режимда амалга оширилди. Онлайн чипта сотиб олиш очиғини айтганда, бизда ҳали жуда ҳам оммалашиб кетмади. Балки кассанинг ўзидан чипта сотиб олишга ўрганиб қолганмиз, ёки бунинг ҳам алоҳида гашти бор.

"Нефтчи"нинг Суперлигада ижобий натижа қайд этаётгани сабаб уй ўйинларида мухлисларнинг "Истиқлол"га ташрифи янада ортиб бораверади. Муаммонинг яна бир ечими, чипта сотиб олиш сал эртароқ ҳаракат қилинг, масалан бир кун аввал. Клубнинг расмий саҳифаларида махсус кассалар жойлашган нуқталар кўрсатилган. Ёки "Истиқлол"нинг ўзида ҳам кассалар мунтазам ишлаб туради. Келасиз ва ҳеч қандай навбатсиз чипта харид қилаверасиз. Ёки эндиликда телеграм-бот орқали йўлга қўйилган чипталарнинг онлайн сотуви орқали ҳам харид қилсангиз бўлади, бунинг учун уйдан чиқишингиз ва қаёққадир боришингиз шарт эмас.

Сарлавҳада "Нолага қарши нола" деган жумла ҳам бор, тўғрими? Ҳозир мухлис ноласига қарши стадион ходимлари ҳам нола қилишаяпти. Тўғриси, бу ўринда ҳар икки томон ҳам бирдек ҳақ. Бири ўйин томоша қилиш учун стадионга келади ва чипта учун навбатга дуч келади. Иккинчи томон эса, мухлисларни ҳеч бир муаммосиз чипта харид қилишлари учун барча ҳаракатни амалга оширади, бироқ бундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. 

Аслида ўша гап тўғри, "Мухлис ноласи" орқали олиб чиқилган холат бу - энг ёқимли муаммо. Чунки, сиз яхши биласиз, айрим жамоалар стадионга кириш текин қилиб ҳам ўйинга мухлис жалб эта олмайди.

P.S. Мақола эълон қилинганидан сўнг "Андижон" клуби раҳбари Улуғбек Мирзаев таҳририятимиз билан боғланди. Маълум бўлишича, "Андижон" - "Нефтчи" учрашувида телеграм-бот орқали чипталарнинг онлайн сотуви ташкил этилмаган. Ўйин учун чиқарилган чипталарнинг барчаси ЎзПФЛ томонидан белгиланган талаблар асосида қоғоз вариантда нашр этилган.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика