UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  0 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  14 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  4 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  6 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  9 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0

Кумиков "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг қандай фикрда? Янгиликлар

Кумиков "Динамо"га қарши ўйиндан сўнг қандай фикрда?

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўйин борасида тўхталди.

«Сўнгги ўйинларда натижамиз яхши бўлмаяпти, қанақадир қора чизиқдан чиқа олмаяпмиз. Жуда кўп имкониятлар яратаяпмиз, аммо имкониятдан фойдалана олмаяпмиз. Ўтган турда «Нефтчи» билан ўйинда ҳам 4 та яккама-якка вазиятдан фойдалана олмадик, бугун ҳам яхши имкониятларни голга айлантира олмадик. Гол урмаганингдан кейин ҳаттоки дурангдан ҳам умид қилиш қийин. Шу боис бугун ҳақоний мағлуб бўлдик. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

«Нефтчи» ярим йилдан буён ғалаба қозона олмаётганди, ўтган турда бизни мағлуб этди. Худди шундай «Динамо» ҳам ярим йил ўтиб, айнан бизни мағлуб этди. Хатолар устида ишлаб, вазиятни ўзгартиришимиз шарт. «Динамо» савия борасида биздан кучли бўлмасада, улар иштиёқ, курашувчанлик эвазига бизни мағлуб этишди деб ўйлайман» - дея фикрини якунлади Виктор Балютович.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика