Куман "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
18 окт 2021, 07:52
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қандай бошланганига қарамай, жамоанинг рухиятини эътироф этишим лозим. Биз яхши жавоб бердик, яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. 

Агар бунчалик тез гол ўтказиб юборсанг, муаммо руҳиятда бўлади. Биз ҳисобни тенглаштириб, тўп билан яхши ҳаракат қилдик. 

Биз Фатини ўз формасига олиб чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Шифокорлар билан гаплашдик. У каби футболчилар бизга етишмаётганди. У тезкор, бирга-бир вазиятда яхши", - деди Куман.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›