Куман Суарес ва Видални машғулотлардан озод қилди

Eldor Akmurzayev
5 сен 2020
Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, “Барселона” футболчилари Артуро Видаль ва Луис Суарес жамоавий машғулотлар иштирок этмаяпти. Бундай қарорга клуб бош мураббийи Рональд Куман келгани айтилмоқда.

Тез орада иккала ўйинчи ҳам каталонияликларни тарк этади. Суарес “Ювентус”га ўтиши яқин, Видаль эса “Интер”да фаолияти давом эттириши кутилмоқда. Луис ва Артуронинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилда якунланади.

Уругвайлик форвард ўтган мавсум Примерада 28 ўйинда қатнашиб, 16+8 натижа кўрсатишга эришган. Чилилик хавбек эса 33 баҳсда ўз ҳисобига 8+2 натижа ёздириб қўйган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN