

Рональд Куман суҳбатда Жерар Пикенинг жароҳат сабаб қанча муддатга сафдан чиққанини айтди.
Луческу: Мен сизларнинг "Атлетико"га қарши ўйинингизни кўрдим, сизлар биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадинглар.
Куман: Улар мудофаада жуда кучлилар, яхши ҳимояланишади.
Луческу: Аммо сизларда гол уриш имконияти бўлди
Куман: Ҳа, ҳа. Жароҳатлар туфайли омадимиз келмаяпти. Ансу Фати уч ойга "кетди", Пике 4-5 ойни ўтказиб юбориши мумкин, Серхи Роберто икки ой майдонга тушмайди. Аммо, сизда ҳам ҳудди шундай муаммолар бор. Бу аҳмоқлик.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Киевда "Динамо"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.



