Куман: "Голландия энди энг зўрлардан бири эмас"

Tolibjon Qosimov
26 мар 2018, 21:57
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Португалияга қарши бугунги ўртоқлик ўйинидан олдин фикрларини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, голландлар яқиндагина Англияга имкониятни бой беришган эди. Ўша баҳсда ягона тўпни инглизлар вакили Жесси Лингард киритган эди.

"Кўриниб турибди, Голландия терма жамоаси энди энг зўрлардан бири эмас. Биз юқорига кўтарилиш учун янги йўл қидиришимиз керак. Биз ҳозирнинг ўзидаёқ бошқача схемада ўйнаяпмиз. Мен португаллар билан ўйин биз учун Англияга қарши баҳсдан яхшироқ бўлади деб ўйлаяпман", - деди Куман.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Oranje

Сўнгги янгиликлар

Барча ›