Куман: “Фатининг ўйинини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим”
28 сен 2020 09:50
Янгиликлар
Куман: “Фатининг ўйинини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим”
“Барселона” устози Ла Лига доирасида “Вильярреал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Фатининг ўйинини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. Унинг учун жуда ҳам хурсандман. У эндигина 17 ёш эканлигини ва жуда кўп нарсаларда ўсиши кераклигини билармиз. У барқарор бўлиши керак. Баъзан унга мувозанатни бир маромда ушлаш етишмаймди. “Элче”га қарши баҳсда бу галгидек ўйнай олмаганди. Фати жуда яхши ўйин ўтказади. У ва Педри учун хурсандман, уларни ёрқин келажак кутмоқда. Гризманн Месси билан позицияларини алмаштириши мумкин. Бу рақибнинг ўйинини мураккаблаштиради. Ўйиндан қониқдим”, — дейди Куман.
Фикрлар