Куман Дембеленинг кетишига шаъма қилди: "Унинг қолиши ўзига боғлиқ"
04 окт 2020 13:29
Янгиликлар
Куман Дембеленинг кетишига шаъма қилди: "Унинг қолиши ўзига боғлиқ"
- Дембеле ҳақида нима дея оласиз?
- Олдинги сафаргидек, ҳеч нима демаслигим мумкин. Ўзгариш бўлмаяпти, гапиришга ҳам ҳеч нима йўқ. Агарда Педри майдонга тушаётган бўлса, у бунга муносиб бўлмоқда.
Тринкао ҳам ўйинларда қатнашишга лойиқ. Дембеле эса бошқача футболчи. Айни дамда у "Барселона"га тегишли, бироқ унинг шундай бўлиб қолиши ўзига боғлиқ. Усмон билан ҳали суҳбатлашмадим.
- Дембелега ҳеч бўлмаса бир неча дақиқа ўйнашини айтмадингизми?
- Жамоада рақобат жуда юқори. Ансу Дембелени ортда қолдиряпти. Кимдир бундан норози бўлса, менга айтаверсин. Бироқ мен адолат тарафдориман, одамлар хурсанд бўлишини истайман.
Агарда бу ерда бўлишни истамасанг, айтишинг ва кетишинг мумкин. Дембеле ҳам менга ҳеч нима демаяпти. Ҳеч нима демаяптими, демак, у кутяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар