

Мутахассис шунингдек шошилмаяпти ҳам. Куман яқин машғулотларда данияликнинг сифатини баҳолайди. Шундан сўнг футболчи борасида қарор қабул қилади.
Брэйтуэйт 2020 йилнинг февралида "Барселона" ўйинчисига айланганди. Форвард Каталония жамоасида якунланган мавсум Ла Лига доирасидаги 11та ўйин (асосан захирадан ўйинга қўшилган)да майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўйинчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси яна 4 йилга амал қилади. Олдинроқ, ўйинчига АПЛдан қизиқиш бўлаётгани айтилган эди.



