

Роналд Куман мураббийи сифатида Каталония клуби билан илк совринга эга чиқди. У 2020 йилнинг августидан буён “Барса”ни бошқариб келмоқда.
Куман футболчи сифатида Испания клуби билан 10 та совринга эга чиққан.
Жорий мавсумда “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида пешқадам “Атлетико”дан икки очко ортда қолган ҳолда 3-поғонада бормоқда. Чемпионлар лигасида каталонияликлар 1/8 финалда ПСЖга мағлуб бўлган бўлишса, Испания Суперкубоги учун баҳсда “Атлетик”ка имкониятни бой беришганди.



