Куман: "Барселона" - орзуимдаги клуб, Нидерландия терма жамоасини эса катта келажак кутмоқда"

Alisher
19 авг 2020, 15:25
Нидерландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рональд Куман ўзининг "Барселона"га ўтганлиги ҳақида гапирди.

"Мен учун Нидерландия терма жамоасини бошқариш фахр бўлди. Сўнгги икки ярим йил давомида "тўқ сариқлар"нинг муваффақиятга эришиши учун қўлимдан келган барчасини қилдим.

Бу давр мобайнида эса нималарга эришганимизни кўриб ғурурланаман. Нидерландия терма жамоасининг катта келажаги бор, бу орада ишончим комил.

Барча биладики, "Барселона" - орзуимдаги клуб. Жамоани бошқариш мен учун муҳим нарса", - дейди Куман.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли мутахассис 2018 йилдан бери Нидерландия терма жамоасини бошқараётган эди. Куман ўйинчи сифатида 1989-1995 йиллар давомида "Барселона" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: knvb.nl

Сўнгги янгиликлар

Барча ›