Кулибали қайси клублардан таклиф бўлса, “Наполи”ни тарк этишини айтди

Eldor Akmurzayev
29 окт 2021, 09:15
Ҳимоячи Калиду Кулибалининг неаполликлар билан тузган шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Унга бир қатор грандлардан таклифлар бор.

“Агар “Наполи”ни тарк этишга қарор қилсам, буни фақат дунёдаги иккита, кўпи билан учта клуб учун қилган бўлардим. Гвардиоланинг “Ман Сити”си, “Реал” ва “Барселона”ни назарда тутмоқдаман”, дейди Кулибали.

Сенегалликнинг трансфер нархи 48 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport Witness