"Кучли-бешлик"да ўйинни камчиликсиз тугатаётган 10 жамоа ФОТО
18 апр 2018 16:29
Янгиликлар
"Кучли-бешлик"да ўйинни камчиликсиз тугатаётган 10 жамоа ФОТО
Англия премьер лигасидадаги 20 та жамоадан фақатгина "Бёрнли" ҳамда "Кристал Пэлас" футболчиларига ҳали ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилмади. Қолган жамоалар эса камида бир мартадан ўйинни камчилик билан тугатишга улгуришди.


Бундеслигада жамоалар анча тартибли. Чунки Германия чемпионатидаги 5 та жамоа футболчилари ҳали қаршиларида қизил карточкани кўришгани йўқ. Булар - "Бавария", "Хоффенхайм", "Боруссия Мёнхенгладбах", "Вердер" ва "Ганновер".





Испания примеросидан эса фақатгина "Жирона" ва "Атлетик" жамоалари қизил карточка олишгани йўқ.


Италия А Сериясида интизом борасида энг тартибди жамоа сифатида "Интер"ни кўрсатиш мумкин. Чунки айнан "Интер" ҳозирча чемпионатда қизил карточка олмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

Франция 1 дивизионидаги барча жамоалар эса қизил карточка билан сийланишган.
"Кучли-бешлик"да қизил карточка олмаган жамоалар рўйхати:
"Бёрнли" (АПЛ)
"Кристал Пэлас" (АПЛ)
"Бавария" (Бундеслига)
"Хоффенхайм" (Бундеслига)
"Боруссия Мёнхенгладбах" (Бундеслига)
"Вердер" (Бундеслига)
"Ганновер" (Бундеслига)
"Жирона" (Ла Лига)
"Атлетик" (Ла Лига)
"Интер" (А Серия)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар