UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Кубок ўйинида "Аякс" майдонда йўлакча ташкил қилди — улар яқинда саратон касаллигини енгиб ўтган рақиб ҳужумчисини қарши олди Янгиликлар

Кубок ўйинида "Аякс" майдонда йўлакча ташкил қилди — улар яқинда саратон касаллигини енгиб ўтган рақиб ҳужумчисини қарши олди

"Аякс" Нидерландия кубоги доирасида мамлакатнинг учинчи лигасидаги камтарона "Эксельсиор"ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо бу учрашув мутлақо бошқа воқеа билан ёдда қоладиган бўлди.

89-дақиқада роттердамликларнинг 20 ёшли ҳужумчиси Девин Планк майдонга тушди. Футболчилар эса эндигина мўйлови сабза ура бошлаган йигитчани иложи борича чиройли кутиб олишга ҳаракат қилишди: иккала жамоа ҳам майдонда саф тортди ва футболчини олқишлар билан кутиб олди.

Нега бундай бўлди деб ўйлаётгандирсиз? Планк тўққиз ой узлуксиз курашдан сўнг яқинда саратон касаллигини енгиб ўтди.

"Аякс" футболчилари ҳам бир четда оғизларини очиб туришмади: улар ўйиндан кейин Планкнинг ёнига боришди.

"Бу ақл бовар қилмас воқеа эди. Менинг бошимда ҳамма нарса чалкаш-чулкаш бўлиб кетди, жуда бахтиёрман", - дея кўз ёшларини тия олмади Девин учрашув якунлангач.

2021 йилда 19 ёшли Девин Планкнинг ҳаёти ҳақиқий мусибатга айланди

Март ойи бошларида Планк ўйиндан сўнг хотиржамлик билан тикланаётган эди ва тўсатдан болдир суягида ноқулайлик ҳис қилди. Йигитча ўшанда бунга унчалик аҳамият бермади, лекин кундан-кунга болдир қисмидаги оғриқ кучаяверди.

Планк буни суяк синиши деб ўйлади. Орадан бир ҳафта ўтгач, у оғриқларга бардош беролмади ва рентгенга тушди.

Шифокорлар ҳеч қандай синиш асоратларини аниқламади. Аксинча, унда хавфли ўсимта пайдо бўлганди.

"Мен даҳшатда эдим", ёдга олди футболчи. Мендан кўра оила аъзоларим кўпроқ ваҳимага тушишди. Биз таслим бўлишни ва барчасига кўникишни хоҳламадик. Касаллик бошланганда ҳам ягона орзуим — яна футбол ўйнаш эди".

Йигит дарҳол даволанишни бошлади. Химиятерапиялар туфайли Планк деярли ҳар доим мадорсиз қоларди, аммо "Эксельсиор" унга молиявий ёрдам берди. Даволаниш осойишта давом этди, декабрь ойида ўзининг 20 ёшини нишонлаган Девин ҳаваскорлар лигасида тез-тез кўриниш бера бошлади.

Жорий йилнинг бошида "Эксельсиор" Планк яна шижоатини намойиш этишга тайёрлигини англади. Гарчи Девин бир неча дақиқага майдонда ҳаракат қилган бўлса ҳам, "Аякс"га қарши ўйин футболчи учун касалликни енгиб ўтганидан кейин дастлабкиси бўлди.

"Баъзида ҳозирги ёруғ кунлар ҳеч қачон келмаслигидан жуда қўрқардим. Лекин бу содир бўлди".

"Узоқ вақтдан сўнг яна қатганимдан хурсандман. Бугун менга футболчилар унутилмас туҳфа улашишди", — Девин ўйиндан сўнг хурсанд кайфиятда. — Бир пайтлар менда қўрқув бўлганди: жаҳаннам, агар бу зулматдан ташқарига чиқолмасам нима бўлади? Лекин ҳаммаси яхши якунланди. Баъзида ҳозирги ёруғ кунлар ҳеч қачон келмаслигидан жуда қўрқардим. Лекин бу содир бўлди.

Дам олиш кунларим якунланди. Футболдаги ажойиб ҳис-туйғуларни ёдга олдим. Мен бу спортни жуда соғиндим. Эндиликда ўз ўстимда қаттиқ шуғуланиб, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўз ўрнимни топишга интиламан. Мен шунчаки скамейкада ўтиришни хоҳламайман".

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика