Кубок финали ҳақида 11 факт

4 дек 2021, 19:09
Футбол бўйича мамлакат кубогининг финал учрашуви ниҳоясига етди.

1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам бўлиб қолган "Насаф" пойтахтнинг "Пахтакор" клуби устидан зафар қучди (2:1).  Мазкур учрашувга тааллуқли қизиқ фактларни келтирамиз.

1. "Насаф" ўз тарихида 2-бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди (биринчиси 2015 йил). Бунинг учун "аждарлар"га 7 та финал керак бўлди.

2. "Пахтакор" кубок финалларида ўйнаш бўйича ўз рекордини янгилади (17). "Шерлар" мусобақада зафар қучиш бўйича ҳам мутлақ етакчи (13). 

3. "Динамо" стадиони 3-бор кубок финалига мезбонлик қилди (1992 — "Навбаҳор", 2016 — "Локомотив", 2021 йилда "Насаф"нинг ғалабаси қайд этилди).

4. Бугунги рақиблар кубок финалида 3-бор тўқнаш келишди. Олдинги 2 ўйинда (2003, 2011) пойтахт жамоасининг қўли баланд келган эди.

5. Рўзиқул Бердиев ниҳоят Питер Хюистрани мағлуб қилди. Бунинг учун "Насаф" устозига 4 та ўйин керак бўлди. Олдинги 3 та баҳснинг барчасида нидерландиялик мутахассис зафар қучган эди.

6. Аҳрол Рисқуллаев кубок финалида ишлаган 17, чўнтагидан қизил карточкани чиқаришга жазм этган 9-реферига айланди.

7. Ойбек Бозоров кубок финалида майдондан четлатилган "Насаф" тарихидаги 1-ўйинчи. 

8. "Пахтакор" бу йил Одил Ҳамробеков гол урган ўйинларда мағлубиятга учради (2 ўйин).

9. Баҳром Абдураҳимов гол урган охирги 15 та ўйинда унинг жамоалари ютқазмаяпти. Бунақаси сўнгги бор 2017 йилнинг 4 июлида содир бўлган эди ("Бунёдкор" 3:2 "Насаф"). 

10. Ғолиб Ғайбуллаев гол урган сўнгги 4 ўйиннинг барчаси "аждарлар"нинг ғалабаси билан тугади.

11. "Насаф" охирги 3 ўйиннинг барчасида 1 киши кам бўлиб қолди (АГМК билан ўйинда Станоевич, "Локо"га қарши баҳсда Жўрабек Маннонов майдондан четлатилганди).

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Нефтчи"га етиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia