UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  0 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  10 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  7 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  3 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди Янгиликлар

Куала-Лумпурда ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котиблари конференцияси бошланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 4 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакат федерация (ассоциация)лари бош котиблари конференцияси старт олди.

Биринчи бор ташкил қилинаётган мазкур конференцияда Ўзбекистон футбол Федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда. Уч кун давом этадиган тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ОФКга аъзо мамлакат федерациялари ўртасида фикр ва ғоя алмашиш,  ҳамкорлик ва бирдамликни оширишдан иборат.

ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон бу каби конференцияни ўтказиш муҳим эканини ҳамда Осиё футболи вазифаларини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидлади.

“Мазкур тадбир ОФКнинг ўз мақсад ва вазифаларига бўлган мажбуриятини бажаришга ҳамда ташкилотга аъзо мамлакат федерацияларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканига яққол мисол бўла олади. Мақсадимиз – дунёдаги етакчи конфедерацияга айланиб, жамоаларимизнинг юқори даражада ўйнашига ёрдам бериш. ОФКга аъзо мамлакат федерациялари бош котибларини Куала-Лумпурда йиғиш орқали футболнинг Осиёдаги вазифаларини яхшироқ тушуниш ва қўллаб-қувватлашга кўмак берадиган муҳит ярата олдик”, – деди Дато Уиндсор Жон.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика