UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик" Янгиликлар

"Куала-Лумпур Сити" бош мураббийи: "Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Боян Ходак ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Пауло Жозуэ матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий сизни ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйиндан олдин Ўзбекистон футболи Осиёда Малайзиядан анча устун эканини таъкидлагандим. Рақиб жамоа ўз уйида ўйнаётганлиги сабаб биз катта босим кутгандик. Аммо биз бунга имкон бермадик. Рақиб кам имкониятлар яратди. Ўйин биз кутгандек бўлди. "Сўғдиёна"нинг ҳужумларини керакли пайт тўхтата олдик. Бундан ташқари уч марта қарши ҳужумда яхши вазиятлар яратдик. Бу вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва ўйин пенальтилар сериясигача борди. Серияда эса омад бизга кулиб боқди. Кеча клубимиз кичиклиги ва жуда кам бюджетга эга эканлигини айтгандим. Бугунги ғалаба биз учун жуда катта натижа бўлди. Биз давом этамиз. Бу натижа биз учун орзу эди ва орзуимиз учун курашишда давом этамиз. 

- Учрашувнинг энг яхши футболчиси Пауло Жозуэнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Биз жуда яхши ўйнадик, айниқса ҳимояда. Менимча бугун ҳимоядаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Ҳимоядаги йигитларга катта раҳмат. Тўғри бизда муаммолар бўлди, сабаби рақиб ўз уйида, мухлислари қаршисида ўйнаётганди. Охирида эса биз ғалаба қозонишни уддаладик. Дарвозабонимиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Бугунги ўйин учун ҳаммага раҳмат.

- Бу ғалаба ОФК кубогида сиз учун шу пайтга қадар эришилган энг катта натижами? Финалда қандай синовлар бўлишини кутмоқдасиз?

- Бугунги рақиб олдингиларга қараганда анча кучли эди. Виетнам жамоаси билан бўлган ўйинга солиштирсак ҳам бугунги рақиб анча савияли эди. "Сўғдиёна"нинг аввалги ўйинларига эътибор берсангиз, жамоа жуда кўп вазиятлар яратганини кўришингиз мумкин. Биз эса бунга имкон бермадик. 

- Пауло Жозуэ ўтган матбуот анжуманида менга гол уришни аҳамияти йўқ, асосийси жамоамнинг ғалабаси деган фикрни билдиргандингиз. Мана бугун ҳеч ким гол ура олмади. Жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғри, бугун гол ура олмадик. Сабаби, биз бугун ҳимояда ўйнадик. Шундай бўлса ҳам бугунги ўйиндан мамнунман. Дарвозабонимиз ҳам бизни қутқарди. Ўйиндан гол ура олмаган бўлсак ҳам пенальтилар серияда бешта зарбани ҳам аниқ бажардик. 

- Финалда сизларни "Сўғдиёна"дан ҳам кўпроқ ҳужум қиладиган жамоа кутмоқда. Уммон жамоаси жуда кўп ҳужумлар қилади, бунга жамоангиз тайёрми?

- Менинг мураббийлик вазифам уларни тўхтатиш. Уларнинг имкониятларни чеклаш. Биз бу ишни Виетнамда, Ҳиндистонда ва бугун уддалай олдик. Уммон жамоасига қарши ҳам бунга уриниб кўрамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика