

"Уларни бир жамоа таркибида тасаввур қилиш қийин. Кўпчилик мухлислар Роналдунинг "Реал"дан кетишига ишонмаганди. Бироқ у "Реал"дан кетадиган вақтини билди ва жамоадан кетди. Мессида ҳам шундай вазият бўлмоқда. Олдиндан нимадир деб бўлмайди", - деди Куадрадо.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунлар давомида Мессининг "Барселона"дан кетиши мумкинлиги борасидаги хабарлар кўпайиб кетди. Бироқ ҳозирча клуб расмийлари бу борада аниқ маълумот тақдим қилишмади.



