UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  28 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  20 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  31 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  50 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди Янгиликлар

Кроос Саудия Арабистонига кўчиб ўтган футболчиларни танқид қилди

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг фикрича, Саудия Арабистони лигасига фақат пул учун ўтиш мумкин.

"Мессининг трансферида ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаяпман. Нега Майамида 2-3 йил ўйнаб, кейин тугатмаслиги керак? Саудия Арабистонига бориш мен учун бошқа муаммолар туфайли қийинроқ. 

Инсон ҳуқуқлари менинг ўтишимга тўсқинлик қиладиган нарсалардан биридир. Аммо ҳар ким ўзи қарор қилади – масалан, фаолиятининг охирида буни қилишга қарор қилган Криштиану Роналду. Аммо футболчилар ўзининг энг яхши чоғида, Европанинг топ-клубларида ўйнай оладиган сифатга эга бўлиб турганида у ерга бориши... Кейин эса бу одамлар ўзларининг мақсадлари борлигини айтишади. Лекин ҳаммаси пул учун. Бу қарорлар пул учун ва футболга қарши қабул қилинмоқда. Бундан буён эса барчамиз биладиган ва севадиган футбол учун ҳаммаси қийинлашади", – деди Тони Кроос.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони лигасига ўтиши кўплаб юлдуз ва машҳур футболчилар учун эшикларни очгандек бўлди. Ёзда бу мамлакатга Неймар, Карим Бензема, Садио Мане ва бошқалар кўчиб ўтишди.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика