

“Меҳр-шафқат футболда ўринсиз. Фикримча, Эденнинг ҳаёти ёмон эмас. Ундан ёмонроқ ҳаёт кечираётганларга ачинишингиз мумкин. Гап пулда эмас, шунчаки футболда ҳеч кимга ачинмайман.
Албатта, узоқ вақт давомида вазият кўнгилдагидек эмасди. Бироқ, охир-оқибат, ҳар бир киши ўз ҳолати учун у ёки бу даражада жавобгар ҳисобланади. Шунинг учун учун бу ерда ачиниш ноўрин. Эденни яхши биламан, тез-тез гаплашиб турамиз. Аммо жуда ёмон ҳолга тушиб қолганларга ачинаман, Эден эса улар қаторида эмас”, дейди Кроос.



