Кристиан Эриксен "Реал"га ўтишга яқин

Alisher
29 июн 2019
"Реал" янги мавсум учун таркибини кучайтиришда давом этади.

Мадридликларнинг навбатдаги мақсади Дания терма жамоаси ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксендир.

Қайд этиш керакки, ҳужумкор ярим ҳимоячи Испания пойтахтидан уй қидириш ҳаракатига тушган.

"Тоттенхэм" раҳбарияти эса 27 ёшли футболчини Лондонда олиб қолишмоқчи. Унга 4 йиллик шартнома билан биргаликда оширилган маош таклиф қилишмоқда. Агар Эриксен шартномасини узайтирса маоши 2 миллиондан 6 миллионгача кўпаяди.

Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 61та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 17та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Fyens