"Кристал Пэлас" "Реал" хавбекини ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди

Alisher
28 фев 2022, 15:18
Англиянинг "Кристал Пэлас" клуби Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячисини нишонга олди.

Ёзда клуб ўз таркибига Дани Себальосни қўшиб олишга умид қилмоқда.

Англия клуби 25 ёшли испаниялик хавбек учун 18 миллион евро тўлашга тайёр. Себальос бунга қадар 2019-2021 йиллар давомида "Арсенал"да ижара асосида ҳаракат қилган.

Футболчининг "Реал" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Дани жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, барча ҳолатларда иккинчи таймда захирадан майдонга туширилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes